Денгизи йўқ халқмиз…

ди

денгизга чикиш2

“Иқтисодиёт назарияси”га асос солган шотландиялик машҳур иқтисодчи ва философ Адам Смит ўзининг “Миллатнинг бойлиги” деган асарада шундай деб ёзган эди: “Давлатнинг бой бўлиши унинг дунё океанлари ёки денгизларига, шунингдек халқаро савдо йўлларига эркин чиқа олишларига жуда ҳам боғлиқдир”.
Бугун дунёдаги 44 мамлакатда дунё океанлари, денгизларига чиқиш имкониятлари чекланган. Африкадаги 16, Европадаги 14, Осиёдаги 12 ва Жанубий Америкадаги 2 мамлакат жаҳондаги сув орқали қилинадиган савдо йўлларига бошқа бир мамлакат орқалигина чиқади.
Дунёда фақат 2 мамлакат Ўзбекистон ва Лихтенштейн дунё сув ҳавзаларига чиқишда жуда ҳам қийин ва машаққатли аҳволдадир. Яъни уларнинг ўзлари тўппадан тўғри сув йўлларига (денгизларга) чиқа олмайди. Унинг устига  уларни қуршаб олган мамлакатлар ҳам сув йўлларига бевосита чиқа олмайдилар. Бу аҳволни камида икки қўшнининг ҳовлисини кесиб ўтиб кейин катта кўчага чиқиладиган одамларнинг аҳволига ўхшатиш мумкин.

Leave a comment