Шуҳратпарастга

f4

 

Сиз жуда ҳам зўрсиз жўражон,
Сиздан баланд йўқ бирор қоя,
Биз ердаги қумнинг зарраси
Шуни ўзи бизга кифоя.

Сиз жуда ҳам буюксиз дўстим,
Сомон йўли сизгадир соя,
Биз шомолда учган битта хас,
Шуни ўзи бизга кифоя.

Сизда бордир беқиёс талант,
Ҳар сўзингиз башарга ғоя,
Биз мақтовга арзимас одам,
Шуни ўзи бизга кифоя.

Сизга мазза, жуда кўкдасиз,
Қуёш ўзи сизгадир доя,
Биз заминда, оёқ остида,
Шуни ўзи бизга кифоя.

Сиз ўлсангиз бир ҳайкал зарур,
Топиларму унга бир қоя
Бизга осон, икки қулоч ер,
Шуни ўзи бизга кифоя.

 

Насрулло Саййид, 2008- йил.

Leave a comment