Миллат қайғуси (китоб)

MQ muqova

Куйган юрак фарёди

Насрулло Саййид ҳур фикрли инсон сифатида Ўзбекистонда танилган шахслардан бири бўлса ҳам, унинг моҳир қалам соҳиби эканлиги жуда озчиликка маълум.
Унинг “Шубҳали одамлар” китобини ўқиб, руҳимда кутилмаган жараёнлар юз берган эди. “Миллат қайғуси” китобини ўқигач эса, руҳимда тўфонлар турди. Китобдан Ўзбекистонда кўпчиликка маълум бўлмаган муаммолар ва уларнинг келиб чиқиш сабабларини англадим. Шууримиздаги қусурларни ва уларнинг бартараф этиш чораларини изламас эканмиз, келажак учун жуда катта муаммоларни мерос қилиб қолдиришимиз мумкинлигини ўйлаб, ичимдан оҳ урдим. Continue reading

2020-йилни Истамбулда кутиб олдик

шсшс

Диктатор И.Каримовнинг зулми туфайли муҳожир бўлдик. Шавкат Мирзиёев ҳокимиятга келганда, унинг чиройли ваъдаларидан қувондик, умидлар яна уйғонди. Энди Ватанга қайтамиз, узоқ йиллардан бери айрилиқда яшаётган оиламиз билан яна бирлашамиз, деб ўйладик. Шу мақсадда Ўзбекистонга бордим, аммо мени ўз Ватанимга киритишмади, ҳатто аэропорт эшиги олдида турган оилам билан учраштиришмади. Айбимиз мухолифатчи бўлганимиз, ўз вақтида И.Каримов сиёсатини танқид қилганимиз экан…

Кеча умр йўлдошим Истамбулга келди. Мен ҳам узоқ Канададан бу ерга етиб келдим. Мармара денгизи соҳилида туриб, ўтган айрилиқ кунларимизни эсладик. Энди 14 йилдан бери кўришмаган уч қизим ва невараларим билан кўришиш ҳақида бош қотиряпман…

Девона

f2

 

Мени 1982 йилда Вобкент туман ижроия қўмитаси архитектура ва қурилиш бўлимига ёш мутахассис сифатида ишга қабул қилишди. Ўшанда, биринчи марта «партия хўжалик активи», яъни райкомнинг кенгайтирилган йиғилишида қатнашишимга тўғри келди. Парткомнинг биринчи котиби Ином Наимов эди.

Туманда биринчи котибнинг, хон, кўланкаси майдонлигини ҳамма билади…
Бир кун райкомнинг катта мажлислар залида 450 – 500 киши иштирокида мажлис ўтказиладиган бўлди. Соат 12га белгиланган мажлис 12 яримда ҳам бошланмади. Шунга қарамай, тумонат одам йиғилган залда пашша пар урса билинарди. Ҳамма жим, бошини эгиб кимдир блакнот титкилайди, кимдир кўзлари жовдираб эшикка «райком келмаяптимикин» дегандек қараб-қараб қўяди. Continue reading

Шуҳратпарастга

f4

 

Сиз жуда ҳам зўрсиз жўражон,
Сиздан баланд йўқ бирор қоя,
Биз ердаги қумнинг зарраси
Шуни ўзи бизга кифоя.

Сиз жуда ҳам буюксиз дўстим,
Сомон йўли сизгадир соя,
Биз шомолда учган битта хас,
Шуни ўзи бизга кифоя.

Сизда бордир беқиёс талант,
Ҳар сўзингиз башарга ғоя,
Биз мақтовга арзимас одам,
Шуни ўзи бизга кифоя. Continue reading

ФУҚАРОЛИКНИНГ ЮЗ ЙИЛИ

tmpcrhsmB

 

(Таклиф)

Мустақиллик арафасида “фуқаро” сўзи расман муомалага киритилгандан бери кўпчилик зиёлиларимизда бу сўзга нисбатан норозилик яшаб келмоқда. Айниқса, сўнгги йилларда “фуқаро”ни бошқа сўз билан алмаштириш борасида кўплаб танқидий чиқишлар, таклифлар бўлди. Шунингдек, “фуқаро”ни ўзгаришини кутиб ўтирмасдан, турк ва озарбойжон қардошларимиз сингари “фуқаро” ўрнида “ватандош”ни қўллаб, бошқаларни ҳам шунга даъват этаётганлар бор.
“Фуқаро” араб тилида “фақир” сўзининг кўплиги эканлиги ва “йўқсиллар” деган маънони билдириши бугун ҳаммага маълум, шу нарса кўпчиликнинг ғурурига тегади ва бу атама ўзгармас экан, бу мавзу қайта-қайта кейинги авлодлар томонидан ҳам кун тартибига қўйилаверади. Continue reading

Қорақалпоқ халқи

 

каракалпак

 

1) Қорақалпоқ тили олтой оиласи, туркий тиллар гуруҳи, қипчоқ шохобчаси, шарқий қипчоқ тилларининг нўғай тармоғига киради. Унга энг яқин қариндош тиллар – қозоқ ва нўғай тиллари;

2) Нўғай тилларининг келиб чиқиши Олтин Ўрда давлати парчаланиб кетганидан сўнг шаклланган Нўғай Ўрдаси билан боғлиқ. Ўрда Чингизхоннинг ўғли – Жўжининг набираси Нўғайхон шарафига аталган эди. Жўжи улусининг бу қисмида манғит уруғи кўпчиликни ташкил этгани боис баъзан у манбаларда Манғит юрти деб ҳам аталади;

3) Нўғай Ўрдасининг асосчиси Едигей ўзбек ҳисобланади. Манғит уруғидан чиққан бу саркарда чингизий хонлар қўлида туманбоши бўлиб хизмат қилади. 1392 йилда у манғитлар улубейига – раҳбарига айланади. Едигей ўзбек 1396–1411 йилларда Олтин Ўрдани сохта чингизийлар хонлар орқали бошқаради ва ўз улусининг мустақил давлатга айланишига имкон яратиб беради. Едигей қорақалпоқларнинг миллий қаҳрамони ҳисобланади; Continue reading

Байроғимиз ҳақида

NSayyid1990

Эртага Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган кунга 18 йил тўлади.

Мовий, оқ-яшил ва қизил ранглар мужассам ўн икки юлдузли байроқ қандай қабул қилинган эди?

У кунлар тарихи ҳақида қўлимдаги ҳужжатлар ва суратлар етарли бўлмасада, билганимча байроқ тарихини баён қилишга жазм этдим.

Ўзбекистон ССР Олий Кенгаши депутати бўлганим боис, ўша кунлар воқеа-ҳодисаларининг қоқ марказида эдим.

Воқеалар асносида нималарнидир илғамай қолган бўлишим мумкин, нималарнидир тўлиғича очиб бера олмасман. Албатта, байроқ қабул қилиш жараёнларини мендан чуқурроқ биладиганлар вақти келиб кемтикларимни тўлдиради, деган умиддаман! Continue reading

Денгизи йўқ халқмиз…

ди

денгизга чикиш2

“Иқтисодиёт назарияси”га асос солган шотландиялик машҳур иқтисодчи ва философ Адам Смит ўзининг “Миллатнинг бойлиги” деган асарада шундай деб ёзган эди: “Давлатнинг бой бўлиши унинг дунё океанлари ёки денгизларига, шунингдек халқаро савдо йўлларига эркин чиқа олишларига жуда ҳам боғлиқдир”. Continue reading

ЭЛИМ

unnamed

 

Қачон ўз қўшиғинг айтасан, элим,
Қачон ўз аслингга қайтасан, элим?

Ўзинг Бухорийни туғасан, бироқ,
Умрининг сўнгида қиласан “талоқ”.

Яссавийни туғиб ёвнинг қасдида,
Яшашга бермайсан ернинг устида.

Куброни туғасан ҳолин билмакка –
Қарилик ҳолида шаҳид бўлмакка…

Ҳиндлар Бобурингни дуолар қилар,
Мирзо шоҳ кўксини айрилиқ тилар…

Давога кўмса-да бутун дунёни,
Фарқи йўқ, силтайсан ибни Синони. Continue reading